ЎзА Ўзбек

12.06.2019 Чоп этиш версияси

“Ливерпуль” футболчилари олтин iPhone билан тақдирланди

“Ливерпуль” футболчилари олтин iPhone билан тақдирланди

Россиянинг www.sports.ru сайти хабар беришича, Британиянинг iDesign Gold компанияси томонидан “Ливерпуль” футболчилари Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун мукофотланди.

Компания “мерсисайдлар”нинг ҳар бир футболчисига олтин айфон телефонларини совға қилди.

Ушбу iPhone XS MAX 512 GB русумли смартфонларнинг устки қисмига “Ливерпуль” футболчиларининг фамилияси, жамоа либосидаги рақами, Чемпионлар лигаси рамзи ва кубок расми туширилган. Телефоннинг корпуси 24 каратли тилладан ясалган.

Компания “қизиллар”нинг 27 нафар футболчиси ҳамда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп учун алоҳида iPhone телефонларини тайёрлади.

пальма-2.jpg

Телефонлар ўз эгаларига махсус жомадонларда етказиб берилади.

Мазкур компания Европа бозорида машҳур брендлардан ҳисобланиб, Стивен Жеррард, Иван Ракитич, Кевин де Брюйне, Деле Алли сингари номдор футболчилар унинг мижозларига айланган.

6 733
ЎзА