ЎзА Ўзбек

11.09.2020 Чоп этиш версияси

Ливан президенти: "Байрут портидаги портлашга ташқи кучлар ҳам алоқадор бўлиши мумкин"

Ливан президенти: "Байрут портидаги портлашга ташқи кучлар ҳам алоқадор бўлиши мумкин"

Бир ой аввалги портлашдан зарар кўрган Байрут портида юз берган ёнғин 10 сентябрь кечга яқин ўчирилди.

Ливан расмийларининг баёнот беришича, ёнғин атайлаб уюштирилган ҳаракатлар натижаси бўлиши мумкин.

Ёнғин ёқилғи мойлаш материаллари ва автомобиллар шиналари омборида юз берди. Алангани ўчиришга ёнғинга қарши кураш бўлинмалари жалб қилинди, кейинчалик уларга ҳарбий вертолётлар ёрдамга келди.

Ливан президенти Мишел Ауннинг таъкидлашича, Байрут портидаги портлашга ташқи кучлар ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

"Ушбу ёнғин атайлаб уюштирилган саботаж акти ёки техник хатолик, жаҳолат ёки бепарволик бўлиши ҳам мумкин", - деди Ливан раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бир ой муқаддам Байрут портидаги омборда юз берган ёнғин Ливан пойтахтининг барча ҳудудларини қамраб олган портлашга сабаб бўлган эди.

Портлаш оқибатида ўнлаб уйлар ва автомобилларга зиён етди ва йўқ қилинди.

154 киши ҳалок бўлди, беш мингдан ортиқ аҳоли зарар кўрди.

Фожиага омборда сақланаётган аммиак селитраси сабаб бўлди.

Юз берган ҳодисадан сўнг юзлаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқди ва расмийларни совуққонликда айблашди.

2 080
ЎзА