ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Литвада НАТОнинг халқаро ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

Литвада НАТОнинг халқаро ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

ТАСС хабарига кўра, Литва қўмондонлиги “Gelezinis Vilkas 2019-II” кенг миқёсли ҳарбий ўқувида НАТОнинг 11 мамлакати – Бельгия, Буюк Британия, Германия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, АҚШ, Чехия ва Эстония ҳарбийлари иштирок этаётганлиги маълум қилган.

Хабарда қайд этилишича, машғулотларда ҳарбийлар самарали режалаштириш ва жанговар топшириқларни бажаришда куч ва воситалар тақсимоти бўйича ҳамкорлик кўникмаларини оширади.

1 556
ЎзА