ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

“Лаура” тўфони : Луизиана штатида тўрт киши қурбон бўлди

“Лаура” тўфони : Луизиана штатида тўрт киши қурбон бўлди

“Лаура” тўфони ёпирилган Қўшма штатларнинг Луизиана штатида тўрт киши қурбон бўлди, уларнинг орасида 14 ёшли қизча ҳам бор, дейилади “Ассошиейтед Пресс” хабарида.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси тўфон вақтида аҳоли яшовчи жойларда қулаб тушган дарахтларнинг остида қолиб кетган. Штат ҳукуматидан маълум қилинишича, қурбонлар миқдори ошиши мумкин.

Штат губернатори “Лаура” тўфони Луизиана учун энг кўп талафот етказган фалокат бўлганини айтган. Шамолнинг ҳаракат тезлиги соатига 241 километргача етган. 11 соатлик кучли довул кейинчалик тропик тўфонга айланган. Луизиана ва Техасда 700 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилган. Шунингдек, Луизиананинг Уэстлейк шаҳридаги BioLab кимёвий заводда ёнғин чиққани айтилмоқда.

1 418
ЎзА