ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Кувайтда бир кунда 109 киши коронавирусга чалинди

Кувайтда бир кунда 109 киши коронавирусга чалинди

“Аш-Шарқ ал-Авсат” (“Яқин Шарқ”) газетаси 6 апрелдаги сонида Кувайтда бир кунда коронавирусга чалиниш бўйича 109 ҳолат қайд этилганини хабар қилди. Улардан 8 киши хорижий мамлакатлар (Буюк Британия, АҚШ ва Испания)да бўлган. 101 киши эса касалланганлар билан мулоқот қилиш орқали дардга йўлиққан бўлиб, барчаси Кувайтда ишлайдиган хорижий давлатлар фуқароларидир.

Кувайт Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби доктор Абдулло ас-Санад ҳар кунлик брифингда мамлакатда 24 соат ичида коронавирусга чалинганлар сезиларли кўпайганини таъкидлади. Ҳозир Кувайтда касалланганлар 665 кишига етган. Сўнгги бир суткада 4 киши тузалиб, уларнинг умумий сони 103 кишини ташкил этмоқда.

836
ЎзА