ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

КУН ТАРИХИ: 15 январь – интернетда эркин тарқатиладиган универсал энциклопедия яратилди

КУН ТАРИХИ: 15 январь – интернетда эркин тарқатиладиган универсал энциклопедия яратилди

Википедия, бу – интернетда эркин тарқатиладиган универсал энциклопедия бўлиб, мақолалари дунёнинг кўплаб тилларида ихтиёрий муаллифларнинг биргаликдаги меҳнати билан яратилган. 

Википедиянинг асосий афзалликларидан бири, бу – маълумотни она тилида тақдим этиш, шу билан бирга, маданий боғлиқлик нуқтаи назаридан унинг қийматини сақлаб қолишдир.

Википедиянинг аждоди Нупедиа ҳисобланади. Бу – инглиз тилидаги ахборот эркинлиги принципларини амалга оширувчи энциклопедия.

Илмий жамоатчилик олимлари Нупедиа мақолаларини ёзди, унинг асосчилари Ларри Сангер ва Жимми Уэлс эди. Энциклопедияни тўлдиришни тезлаштириш учун 2001 йил 15 январда Уэлс ва Сангер Википедия веб-сайтини ишга туширдилар.

“wики” сўзи Гавайи тилидан таржима қилинган – “тез” деган маънони англатади. Энциклопедия веб-фойдаланувчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда ва дунёдаги энг кўп ташриф буюрилган интернет-ресурслар ўнталигига кирди.

1 252
ЎзА