ЎзА Ўзбек

17.08.2018 14:04 Чоп этиш версияси

Кучли ёғингарчилик талафотлар келтирмоқда

Кучли ёғингарчилик талафотлар келтирмоқда
"Ҳиндистоннинг Керала штатида кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 167 тага етди", деб хабар бермоқда 17 август куни мамлакатнинг "NDTV" телеканали.
Мамлакатнинг жанубий ва жанубий-ғарбий ҳудудларида 8 август куни бошланган ёмғир ҳозиргача давом этмоқда.

Табиий офат оқибатида барча аҳоли турар-жойлари сув остида қолган, аҳоли инфратузилма ва мулкига жиддий зиён етган. Мамлакатнинг 14 та шаҳрида табиий офат хавфлилигининг қизил даражаси эълон қилинди.

17 август куни ҳудудга мамлакат бош вазири Нарендра Модининг ташриф доирасида маҳаллий ҳукумат вакиллари билан минтақада қутқарув амалиётини ташкил этиш чоралари кўрилиши кутилмоқда.
"Кучли ёғингарчилик туфайли Кераладаги Кочин халқаро аэропортида барча рейслар бекор қилинган", дея хабар бермоқда “РИА Новости”.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​
6 174