ЎзА Ўзбек

13.09.2019 Чоп этиш версияси

Куба бензинни иқтисод қилишга мажбур бўлмоқда

Куба бензинни иқтисод қилишга мажбур бўлмоқда

АҚШнинг чекловлари натижасида Куба ҳукумати мамлакатда бензинни иқтисод қилиш чораларини кўришга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Куба давлат кенгаши ва вазирлар маҳкамаси раиси Мигел Диас-Канель мамлакат телевидениесидаги чиқишида маълум қилди, дейилади REGNUM хабарида.

Куба раҳбари ҳозирда захира 14 сентябргача етиши сабабли ёқилғи иқтисод қилинишини таъкидлади. Таъминотнинг давомига оид келишувлар имзоланган. У шунингдек, электр таъминотида узилишлар юз берса, бу ҳам вақтинчалик бўлишини айтган. Давлат раҳбари буларнинг барчаси учун жавобгарликни АҚШ зиммасига юклади.

2 205
ЎзА