ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Коронавируснинг асосий ўчоғи ўзгаргани йўқ

Коронавируснинг асосий ўчоғи ўзгаргани йўқ

Жанубий Америка коронавирус энг тез тарқалаётган ҳудуд номини ҳамон сақлаб турибди. Шу мазмундаги хабарни ТАСС Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Раяннинг сўзларига таяниб тарқатди.

«Марказий ва Жанубий Америкада вазият анчайин мураккаб. Бу ҳудудлардаги кўплаб давлатларда инфекция тарқалишининг юқори даражаси кузатилмоқда», - қайд этди Майкл Раян.

ЖССТ масъуллари фикрича, Жанубий Америка вирус урчиши эпицентри мавқеини ўзида ушлаб турибди. Материкда жойлашган мамлакатлар ҳолатни ўнглаш учун жуда кўп иш қилишлари лозим. «Бу жуда қийин бўлади, чунки кўпчилик камбағалликда яшамоқда, зарур тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам муаммолар етарли. Шу билан бирга муайян миқдорда олдинга силжиш ҳам бор», - қўшимча қилган мулозим.

ЖССТ дастури директори бошқа мамлакатларни минтақа давлатларига кўмаклашиш ва бирдамлик кўрсатишда давом этишга чақирмоқда.

1 445
ЎзА