ЎзА Ўзбек

11.09.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирусни енгган мамлакат сифатида эълон қилинган​ Грузия​да карантин тадбирлари яна кучайтирилди

Коронавирусни енгган мамлакат сифатида эълон қилинган​ Грузия​да карантин тадбирлари яна кучайтирилди
Грузияда ҳар қандай байрам дастурхони ва зиёфатлар ташкил қилишини тақиқланди.

Мазкур қоидага риоя қилмаганлар 10 минг лари, яъни 3 минг 200 доллар миқдоридаги жаримага тортилиши белгиланди. Тўйлар, туғилган кунлар, хотира маросимларига дабдабали тус берилмайди, одамларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди.

"Коммерсант" нашрида​ келтирилишича, мамлакатда ўтказилган 500 кишилик тўйда қатнашган 44 нафар одамда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. 

Айтиш жоизки, аввалроқ, Грузия коронавирусни енгган мамлакат сифатида эълон қилинганди.

Маълумотларга кўра, Грузияда 1 минг 700 киши коронавирусга чалинган, улардан 19 киши касалликнинг қурбони бўлган. 

1 717
ЎзА