ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича мамлакатлар рўйхатида ўзгариш...

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича мамлакатлар рўйхатида ўзгариш...

COVID-19 касаллиги оқибатида вафот этганлар сони бўйича Мексика 46 688 киши билан дунёда 3-ўринга кўтарилди. Ушбу маълумотни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Уго Лопес-Гател тасдиқлади.

«31 июль куни 424 637 зарарланиш ҳолати кузатилди, 90 022 та таҳлил ҳали ўрганиляпти. Бир сутканинг ўзида 46 688 инсон вафот этди, ҳозиргача 278 618 бемор тузалди», – деди мулозим ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мексика шу тариқа тегишли рўйхатда Буюк Британияни 3-ўриндан 4-поғонага туширди.

Британияда охирги сутка давомида, мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинишича, 46 119 та коронавирусдан ўлим билан боғлиқ ҳодиса қайд этилган. Бу борада АҚШ катта фарқ билан бошқа давлатларни ортда қолдиряпти – Қўшма Штатларда жами 153 минг инсон COVID-19 қурбонига айланди. Иккинчи ўринда бораётган Бразилияда эса 92 минг фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

1 292
ЎзА