ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирусда “қолган” лолалар

Коронавирусда “қолган” лолалар

Нидерландияда гул етказиб берувчи йирик фермерлар коронавирус туфайли кўп миллион евролик зарар кўрмоқда. Бу ҳақда "New York Times" хабар берди.

Бундан 110 йил олдин ташкил этилган оилавий фермалардан бири қийғос очилган 200 мингта лолани йўқ қилишга мажбур бўлди.

“Бу осон бўлмади, чунки гул “ишлаб чиқариш” жараёни ўтган йил июль ойида бошланиб, шу йил қиш якунига қадар давом этганди. Жорий йилда лолаларимиз жуда яхши ўсганди. Ишчиларим лолаларни юлаётганда, велосипедда сайр қилиб юрдим, чунки рўй бераётган ҳолатга қарай олмадим”, — деди фермер.

Бошқа гулчилар ҳам шу каби муаммоларга дуч келишмоқда. Ҳатто айримлар қарийб 400 млн.та гул(шулардан 140 млн. донаси лола)ни йўқ қилишларига тўғри келди.

Гулчилик соҳасидаги бундай муаммо айнан мавсум авжига чиқадиган пайтда рўй берди. Зеро, айнан март ва май ойларида Нидерландияда Халқаро хотин-қизлар куни, оналар куни ва Пасха нишонланади. Одатда юқори даромад келтирадиган 8 ҳафталик мавсумда гулчилик индустрияси соҳа вакилларига деярли 7,6 млрд. доллар даромад келтирар эди. Ўтаётган йилда эса тўрт ҳафтанинг ўзида савдо ярмига қисқариб кетди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Нидерландияда COVID-19ни юқтириб олганлар сони 25 мингдан ошиб кетди, 2737 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, 250 киши тузалди.

1 570
ЎзА