ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус суриялик қочоқлар лагерларига етиб бормасин!

Коронавирус суриялик қочоқлар лагерларига етиб бормасин!

Туркиядаги инсонпарварлик ташкилоти коронавирус суриялик қочоқлар лагерларида тарқалса, катта фожиа рўй беради, деб тахмин қилмоқда.

Бунда манзилларда қочоқлар учун ўзаро оддий ижтимоий талабларга жавоб берадиган оралиқ масофани сақлашнинг ҳам иложи йўқлигига эътибор қаратилган. Бу ҳақда машҳур “Ал-Жазира” телеканалининг интернет саҳифаси орқали маълум қилинган.

Ташкилот раҳбарияти томонидан расмий Дамашқ назорат қилмаётган Идлиб вилояти ва Ҳалаб вилояти шимолидаги лагерларда яшаётган салкам бир миллион қочоққа ёрдам зарурлиги, хусусан, уларни офатдан асраш кераклиги таъкидланган.

Қайд этилишича, Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида азият чекаётган қочоқлар коронавирус тарқаладиган бўлса, янада жиддий муаммоларга дуч келишлари аниқ. Бетартиб қурилган лагерлар оддий санитария талабларига ҳам жавоб бермайди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари етишмаслиги, зарур тиббий ҳимоя воситалари йўқлиги касаллик яшин тезлигида тарқалишига йўл очиб беришига ишора қилинмоқда.

1 216
ЎзА