ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус: қўшни давлатларда аҳвол қандай?

Коронавирус: қўшни давлатларда аҳвол қандай?

Тожикистонда касалланганлар сони 800 дан ошиб кетди

Бугунги маълумотларга қараганда, Тожикистонда COVID-19 коронавирусига йўлиққан беморлар 801 нафарни ташкил этмоқда. Бу дунё бўйича умумий миқдорнинг тахминан 0,02 фоизига тенг.

Афсуски, ҳозиргача мамлакатда 23 фуқаро ушбу хасталик туфайли ҳаёт билан видолашди. Ўлим ҳолати умумий зарарланганларга нисбатан 2.87 фоиз демак.
Ҳозирча Тожикистонда коронавирусдан бутунлай соғайиб чиққанлар йўқ. Республика вирус юқтирганлиги аниқланган аҳоли сонига кўра жаҳонда 108-ўринни эгаллаб турибди.

Қирғизистонда эса Норин беморлар сони бўйича Чуй вилоятига етиб олди

photo_2020-05-14_14-58-42.jpg

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаев махсус брифингда коронавирус билан боғлиқ статистика юзасидан ахборот берди.

ОАВ вакиллари билан учрашув аввалида мулозим охирги кун давомида 23 та янги ҳолат қайд этилганини ошкор қилди, бироқ тадбир якунигача Норин вилоятида яна 15 киши вирус юқтиргани аниқлангани тўғрисидаги хабар етиб келди. Шу тариқа бир сутка давомида мамлакатда COVID-19 коронавируси билан хасталанган фуқаролар сони 38 тага ошди.

Айни пайт Қирғизистон Республикаси шифохоналарида 335 бемор даволаняпти, уларнинг 5 нафари жонлантириш бўлимларида. Инфекция юқтирганларнинг умумий миқдори — 1 082. Соғайганлар 735, вафот этганлар 12 нафар.

Касалланганлар орасида 247 нафар тиббиёт ходими бўлиб, улардан 192 киши тузалди, соҳанинг бир ходими қурбон берилди. 

Мамлакатда коронавирусга дучор бўлган фуқаролар билан алоқада бўлганлар рўйхати ҳам шакллантирилган. Бу борадаги рақам — 4 683. Улардан 1 534 киши кузатув муассасаларида бўлиб туришибди.

Сўнгги бир неча кун мобайнида Қирғизистон лабораторияларида COVID-19 бўйича жами 2 322 тадқиқот, яъни тест ўтказилган.


14 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда жами 5 571 одам коронавирусга учраган

photo_2020-05-14_14-58-52.jpg

Охирги суткада беморлар сони 154 тага ошди.

Ҳозиргача бу қардош давлатда 32 инсон коронавирус инфекцияси туфайли бу ёруғ оламни бевақт тарк этди. Беморларнинг умумий миқдорига нисбатан кўнгилсиз натижа кўрсаткичи 0.57 фоизга тенг. Бинобарин, сўнгги 24 соат ичида республикада бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмаганини ижобий кўрсаткич сифатида баҳолаш мумкин. Соғайганлар эса ҳаммаси бўлиб 2 408 киши.

Бугунги кунда 3 131 қозоғистонлик хасталикнинг фаол шаклини бошидан кечирмоқда, улардан 31 нафарининг аҳволи оғир.


2 415
ЎзА