ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус ортидан келадиган иқтисодий танглик 2008 йилги молиявий инқироздан ҳам ёмон бўлиши мумкин

Коронавирус ортидан келадиган иқтисодий танглик 2008 йилги молиявий инқироздан ҳам ёмон бўлиши мумкин

Коронавирус пандемияси туфайли юз берадиган иқтисодий тушкинлик, 2008 йилда юз берган жаҳон молиявий инқирозидан ҳам ёмон бўлиши мумкин, деди Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Роберто Азеведо.

Бундан аввал Хақаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева ҳам коронавирус туфайли жаҳон иқтисодиётида рецессия юз бериши ҳақида баёнот берган эди. Ўшанда у ушбу рецессия 2008 йилги молиявий инқироздан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкинлигини айтганди.

"Мазкур пандемия, шубҳасиз, иқтисодиётга, савдога ва уларнинг ортидан иш ўринларига ҳамда одамларнинг фаровонлигига ҳам жуда жиддий таъсир кўрсатади... Сўнгги ҳисоб-китоблар шудан дарак бермоқдаки, иқтисодий тушкинлик ва иш ўринларини йўқотиш, бундан 12 йил аввал юз берган жаҳон моиявий инқироздан ҳам ёмонроқ бўлади", — деди Азеведо.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, ҳозирга келиб дунё бўйича 414 минг киши коронавирусга чалинган, 18 мингдан кўпроқ бемор ҳаётдан кўз юмган.

3 118
ЎзА