ЎзА Ўзбек

04.02.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус Хитойнинг нефтга бўлган эҳтиёжига ҳам таъсир қилди

Коронавирус Хитойнинг нефтга бўлган эҳтиёжига ҳам таъсир қилди
Коронавирус туфайли Хитойда нефтга бўлган эҳтиёж 20 фоизга пасайиши баробарида дунё биржаларида беқарорлик вужудга келиб, "Brent" нефти нархи 55 долларга арзонлашди. 

Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз билан углеводород бозоридаги вазиятни муҳокама қилди, дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида. 

Унга кўра, томонлар бундан буён ўз ҳаракатини “ОПЕК плюс” форматида мувофиқлаштиради. 

Аввалроқ, Россия собиқ Иттифоқ ҳудудидаги нефт қазиб олиш бўйича рекордни янгилагани маълум бўлганди.




4 214
ЎзА