ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус фаоллашиш эҳтимоли мавжуд

Коронавирус фаоллашиш эҳтимоли мавжуд

Коронавирус тарқалиши бўйича ҳозирги вазият айсбергнинг кўз илғаган “тепа қисми” ҳисобланиб, мазкур жараён фаоллашиши эҳтимоли мавжуд.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус ўзининг Twitterдаги саҳифасида шундай огоҳлантирув билан чиқди.

“Вируснинг Хитойдан ташқаридаги тарқалиши унчалик катта эмасдек туюлмоқда, лекин жараён тезлашиши мумкин”, деб ёзади у. Шундан келиб чиқиб, Гебрейесус мамлакатларни мавжуд вазиятга нисбатан ҳушёрликка чақирди.

4 617
ЎзА