ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус дунёда: кўчалар бўшаб қолди

Коронавирус дунёда: кўчалар бўшаб қолди

The Guardian​ нашрининг ёзишича, сайёрамиз аҳолисининг тахминан 20 фоизи ёки 1,7 миллиард киши коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий изоляция чоралари остида қолди.

Таъкидланишича, турли мамлакат ҳукуматлари ўта муҳим пайтда карантин чораларини кўришига тўғри келмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Маргарет Харриснинг баёнот беришича, АҚШ коронавирус пандемиясининг янги ўчоғига айланиши мумкин. Бу ҳақда РТ нашри маълум қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги кунларда қайд қилинган касалланиш ҳолатларидан 85 фоизи АҚШ ва Европа давлатларига тўғри келган. Шундан 40 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

1 033
ЎзА