Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 12:28 Чоп этиш версияси

Конгода Эбола қурбонлари сони ошмоқда

Конгода Эбола қурбонлари сони ошмоқда

Жорий йилнинг июль ойида Конго Демократик республикасининг Шимолий Киву провинциясида Эбола безгаги тарқалган эди. “Анадўли” ахборот агентлигининг ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, бугунги келиб, ўта хавфли юқумли касалликдан вафот этганлар сони 54 нафарга етган.

Қайд этилишича, касаллик вируси тарқалган ҳудудда ўтган ойнинг саккизинчи санасидан буён 6 минг 134 нафар аҳоли Эбола безгагига қарши эмланган.

Маълумот учун: Эбола безгаги 1976 йилда Конго Демократик республикасида илк бор қайд этилган. 2013-2017 йилларда эса Эбола Ғарбий Африка бўйлаб тарқалиб, касаллик вирусини 30 мингдан зиёд аҳоли юқтириб олган, улардан 11 минг нафари вафот этган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА