ЎзА Ўзбек

14.03.2019 17:42 Чоп этиш версияси

Конго Демократик Республикасининг янги Президенти 700га яқин сиёсий маҳбусни афв этди

Конго Демократик Республикасининг янги Президенти 700га яқин сиёсий маҳбусни афв этди Конго Демократик Республикасининг янги Президенти Феликс Тшисекеди чоршанба куни ўзининг дастлабки қарорида қамоққа олинган 700 га яқин сиёсий маҳбусни афв этди.

Афв этилганлар орасида 2009 йили мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид қилиш айблови билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Фирмин Янгамби ҳам бор.

Тшисекеди ўтган йилнинг 30-декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғолиб бўлган эди. Ушбу сайловда Конгонинг 60 йил муқаддам Белгиядан мустақил бўлиб ажралиб чиққанидан буён ҳокимиятни биринчи марта тинч йўл билан алмаштиришга муваффақ бўлинди.

У 18 йил давомида мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий кризис ёқасига келтириб қўйган собиқ Президент Юсуф Кабила билан бўлган курашларда ғалаба қозонган.

Шунингдек, Президент Тшисекеди Конгода адолатни қайта тиклаш ва коррупцияга қарши курашишга ваъда берди.

ЎзА
1 145