ЎзА Ўзбек

16.01.2019 10:23 Чоп этиш версияси

Конго демократик республикасида Эболага чалинганлар сони ортиб бормоқда

Конго демократик республикасида Эболага чалинганлар сони ортиб бормоқда Конго демократик республикасида Эболага чалинганлар сони 658 нафарга етди, улардан 402 нафари оламдан кўз юмди. Аввалроқ мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги Эболага чалинган 608 бемордан 368 нафари дунёдан ўтганини маълум қилганди. “402 киши ҳалок бўлди, 237 киши соғайиб кетди”, дейилади вазирликнинг Twitterдаги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Ғарбий Африкада тарқалган Эбола вирусига чалинганлар асосан Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияда кузатилган.

ЎзА
1 601