ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Колумбияда портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Колумбияда портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Колумбияда бензин ташувчи машина портлаб кетди. Оқибатда 10 киши воқеа жойида қурбон бўлгани ҳақида эълон қилинди. Маҳаллий ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда яна 10 нафар яраланганлар шифохоналарда ҳаётдан кўз юмган.

"Ҳукумат вакилларининг хабарига кўра, мамлакат шимолидаги Магдалена департаменти Тасахера тумани ҳудудида, "Сьенага - Барранкилья" шоссеси четида юк автомобили портлаши натижасида юзага келган катта ёнғинда 20 дан зиёд одам куйиб кетди", - дейилади “Tiempo” нашри ахборотида.

Кейинчалик маълум бўлишича, Колумбия шимолидаги Пуэбловьехо муниципалитетида бензин ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетгач, маҳаллий аҳоли канистрлар ва бошқа сиғимли идишлар кўтариб, автоцистерна ёнига ёпирилишган. Бироздан сўнг автомобил портлаб, ҳавога учган.

Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлгани аниқланган 20 кишидан ташқари 39 одам жиддий жароҳат олган. Улар 80-90 фоиз куйиш даражаси билан Вальедупара, Барранкилья ва Богота касалхоналарига ётқизилган. Ҳали топилмаган 7 нафар фуқаро ҳам портлаш чоғида ёриб кетгани тахмин қилиняпти.

2 254
ЎзА​