ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

Колумбияда мэрлар коронавирусга қарши курашга ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Колумбияда мэрлар коронавирусга қарши курашга ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Колумбияда ўнта ҳудуд раҳбари коронавирус пандемиясига қарши кураш учун ажратилган бюджет маблағларини турли йўллар билан ўзлаштирганликда айбланмоқда, дейилади мамлакат бош прокуратураси тарқатган хабарда.

Бош прокурор Фернандо Карильо ва бош назоратчи Фелип Кордобнинг биргаликда берган баёнотида таъкидланишича, бир гуруҳ мэрлар ва бошқа маҳаллий раҳбарлар давлат маблағларини ўзлаштириш мақсадида турли ноқонуний шартномалар тузишган.

Хабарда таъкидланишича, прокуратура барча қонунбузарларни қамоққа олишни талаб қилмоқда. Икки нафар гумондор шахс пайшанба куни эрталаб қамоққа олинган.

1 131
ЎзА