ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

Колумбия: кучли сув тошқинларида ўнлаб аҳоли жабрланди

Колумбия: кучли сув тошқинларида ўнлаб аҳоли жабрланди
Колумбиянинг Толима провинциясидаги Амойя дарёсининг ўзанидан тошиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва саккиз киши бедарак йўқолган.

“Caracol” радиосининг маҳаллий ҳукумат манбасига таяниб тарқатган маълумотига кўра, тошқинлар қатор уйларни, жумладан, тиббий муассаса, черковларни вайрон қилган. Бедарак йўқолганлар орасида гўдаклар ҳам бор.

Ҳарбийлар ва маҳаллий ҳукумат масъуллари ҳодиса жойида қутқарув ишларини олиб бормоқда.

2 062
ЎзА