ЎзА Ўзбек

18.08.2019 Чоп этиш версияси

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Шанба куни Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етган, жабрланганлар сони эса 182 кишини ташкил эьмоқда. Бу ҳақида Reuters мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига асосан хабар тарқатди.

Аввалроқ, Афғонистон TOLOnews агентлиги 40 кишининг ўлгани ва 100 киши яраланганлиги ҳақида хабар берган эди. Агентликнинг хабарига қараганда, тўй ўтаётган бинода портлаш вақтида ўнлаб одамлар бўлган. Одатда бу мамлакатдаги тўйларда 400 нафар атрофида меҳмонлар иштирок этади.

Reuters хабарида қайд этилишича, Толибон ҳаракати ҳужумга алоқадор эмаслигини маълум қилган.

Бир оз аввал Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Твиттердаги саҳифасида бу ҳаракатни қоралашини маълум қилган ва ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдирган.


8 679
Н. Тошпўлатова, ЎзА