ЎзА Ўзбек

23.04.2018 09:53 Чоп этиш версияси

КХДРда хитойлик сайёҳлар ҳалокатга учради

КХДРда хитойлик сайёҳлар ҳалокатга учради
Шимолий Кореяда йўл ҳалокати содир бўлди. Қурбонларнинг аксарияти хитойлик сайёҳлар.

Аввалроқ CGTN телеканали кеча тунда Корея Халқ Демократик республикасининг Хвэнхэ-Пукто провинциясида кўприкдан сайёҳлар автобуси ағдарилиши оқибатида 30 нафардан зиёд инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. 

РИА Новостининг Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга асосланиб ёзишича, йўл транспорт ҳодисасидаги қурбонларнинг аксарияти хитойлик сайёҳлар бўлган. 

ЙТҲ тафсилотлари ўрганилмоқда. Хитой ва Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари воқеа жойига чиққан. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 516