Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 11:53 Чоп этиш версияси

Китларни ҳимоя қилиш бўйича таклиф рад этилди

Китларни ҳимоя қилиш бўйича таклиф рад этилди

Бразилиянинг китларни ҳимоя қилиш бўйича Жанубий Атлантика океанида махсус қўриқхона тузиш масаласи рад этилди. Бу каби таклиф Бразилияда ўтган Кит овловчилар халқаро комиссияси йиғилиши доирасида билдирилган эди, дея хабар бермоқда BBC.

Китлар қўриқхонасини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳа Бразилия Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан билдирилган эди.

Таклиф 39 мамлакат томонидан қўллаб-қувватланди. 25 мамлакат, хусусан, Япония, Россия, Норвегия, Исландия каби кит овловчи давлатлар унга қарши овоз берди.

Комиссия низомига кўра, таклиф юзасидан иштирокчиларнинг учдан икки қисми қарши овоз берган тақдирда у қабул қилинмаган, дея баҳоланади.

Маълумот ўрнида, Кит овловчилар халқаро комиссияси шу кунга қадар икки – Ҳинд ва Антарктида океанларида китлар қўриқхонаси ташкил қилишни маъқуллаган.

З.Мирзабоева, ЎзА