ЎзА Ўзбек

09.07.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Ким Чен Иннинг шахсий самолётини Россия аэропортларидан бирида кўришди

Бугун Россия Федерациясининг Владивосток халқаро аэропортига Шимолий Корея етакчиси Ким Ченнинг шахсий самолёти келиб қўнган.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Ёнхап” агентлиги хабар беради.

Қайд этилишича, Ким Чен Инга тегишли самолёт аэропортда бир неча соат қолган. Бортда КХДР етакчисининг бўлгани номаълум.

Жорий йилнинг 11-13 сентябрь кунлари Владивостокда Шарқ иқтисодий форуми ўтказилади. Агентлик эҳтимолига кўра, ушбу форум доирасида Ким Чен Россияга ташриф буюради. Шимолий Корея раҳбарига тегишли самолёт хизматидан айни ташрифга тайёргарлик ишларини олиб бораётган КХДР амалдорлари фойдаланган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхеньянда бўлиб, Ким Чен Инни ўз мамлакатига таклиф қилган эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 164