ЎзА Ўзбек

15.10.2018 09:53:49 Чоп этиш версияси

Ким Чен Ин Мўғулистонга таклиф этилди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Мўғулистонга расмий ташрифни амалга ошириш бўйича таклиф олди.

КХДРнинг марказий нашри “Нодон синмун” га асосланиб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қайд этилишича, Мўғулистон Президенти Халтмаагийн Баттулга Шимолий Корея билан ўрнатилган дипломатик алоқаларга 70 йил тўлиши муносабати билан йўллаган табригида Ким Ченни ўз мамлакатига расмий ташрифни амалга оширишга таклиф этган. 

Хабарда эслатилишича, икки давлат ўртасида 1948 йил 15 октябрда дипломатик алоқалар ўрнатилган. Тарихда Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сен Мўғулистонда расмий ташриф билан бўлган.