Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

09.09.2018 20:13 Чоп этиш версияси

Ким Чен Ин лафзидан қайтмади

Ким Чен Ин лафзидан қайтмади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин якшанба куни Сингапурда АҚШ билан эришилган битимга содиқ қолиши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақида Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда. 

"Шимолий Корея томони АҚШ ва КХДР етакчилари саммитида эришилган келишувларни қатъий қўллаб-қувватлайди ва аллақачон керакли чораларни кўра бошлади”, деди Ким Чен Ин Умумхитой халқ вакиллари йиғини раиси Ли Чжаньшу билан учрашувда.

У шунингдек, АҚШ томони ҳам Корея ярим оролидаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш учун биргаликда керакли чораларни кўришига умид билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Ким Чен Ин ва Трамп ўртасидаги илк тарихий саммит Сингапурда ўтказилган. Унинг якунида ўзаро келишувга эришилган бўлиб, унга кўра, Пхеньян Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши эвазига Корея ярим ороли тўлиқ денуклеризация қилинишини билдирган.