ЎзА Ўзбек

10.05.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Килауэа вулқони яна отилиши мумкин

Килауэа вулқони яна отилиши мумкин
АҚШнинг Гавайи штатининг Губернатори Килауэа вулқони яқинидаги ҳудудни ҳалокат ҳудуди деб эълон қилди. ТАССнинг хабар беришича, АҚШ президентига ёрдам сўралган ариза йўлланган.

Ҳудуддан фуқароларни эвакуация қилиш учун Гавайида вертолётлар етарли эмас, федерал ҳукуматдан бу борада ёрдам кутилмоқда. Шунингдек, геологлар вулқоннинг яна отилиши мумкин, деб огоҳлантирган бўлиб, унинг оқибатларини бартараф этиш учун маблағ керак.

Сўнгги бир неча кун ичида Катта оролда ўнлаб ерости силкиниши қайд этилган. Ўтган хафтада Килауэа уйғониб, лава оқими ҳудуддаги аҳоли манзилгоҳи – Леилан Эстейтсгачага етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Ўнлаб ёриқлардан 70 метр баландликка лава оқими отилиб чиқди. Мутахассислар вулқоннинг ғарбий тарафидаги фаоллик ҳали бери тўхтамаслигини қайд этишмоқда.

Вулқон сабаб ҳаммаси бўлиб икки мингга яқин киши ўз уйларини ташлаб кетишди. Лава оқимлари минтақада 35 дан ортиқ уй ва биноларни вайрон қилан. Ўз вақтида кўрилган чоралар сабабли қурбонлар бўлмади.

Килауэа XIX асрдан буён дунё рассомлари орасида машҳур саналади. Чунки айнан у туфайли рассомчиликдаги "Вулқон мактаби" вужудга келган..

Килауэа вулқонининг номи "портловчи, отилувчи" деб таржима қилинади. Гигантнинг баландлиги денгиз сатҳидан 1247 метр юқорида. Бироқ, Тинч океанининг тубида жойлашган асосдан ҳисобланганда, вулқон баландлиги қарийб 6800 метрни ташкил қилади. Кузатувлар бошлангандан буён бир неча маротаба унинг қўзғалгани қайд этилган. Биринчи маротаба ҳужжатларда келтирилган сана 1790 йилга тўғри келади.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
9 462