ЎзА Ўзбек

13.05.2020 Чоп этиш версияси

Киевда номаълум кишилар ибодатхона ёнида отишма уюштирди

Киевда номаълум кишилар ибодатхона ёнида отишма уюштирди

Украина пойтахти Киев шаҳридаги ибодатхоналардан бири ёнида рўй берган отишма чоғида бир одам яраланган. Бу ҳақда мамлакат Миллий полициясининг Киев шаҳри бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

“Шифокорлардан махсус “102” йўналиши бўйича қўнғироқ орқали келган хабарга кўра, Мостицкая кўчасидаги черков яқинида, автомобиллар тўхташ жойида юз берган қуролли тўқнашув натижасида эркак киши жароҳатланган”, — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, яраланган фуқаро шифохонага олиб кетилган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Воқеа жойида полиция тезкор тергов гуруҳи иш олиб боряпти, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. “Суиқасд жинояти” ва “Қасддан одам ўлдиришга уриниш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳолатда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

2 272
ЎзА