ЎзА Ўзбек

08.02.2020 Чоп этиш версияси

Кичик двигателли самолётнинг ҳалокатга учраши натижасида беш киши ҳалок бўлди

Кичик двигателли самолётнинг ҳалокатга учраши натижасида беш киши ҳалок бўлди

Қўшма Штатларнинг Аляска штатидаги Бетел шаҳрида кичик двигателли самолётнинг ҳалокатга учраши натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмди, дейилади маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган маълумотида.

Унга кўра, маҳаллий йўналишдаги “Yute Air” самолёти Бетелдан Кипнук аҳоли пункти томон учаётганида ҳалокатга учраган.

Самолёт ичидаги учувчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлгани тасдиқланган.

1 454
ЎзА