ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Хопкинс Университети дунёда коронавирусга чалинганлар сони бўйича эълон қилган маълумотига тузатиш киритди

Хопкинс Университети дунёда коронавирусга чалинганлар сони бўйича эълон қилган маълумотига тузатиш киритди
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганларни ҳисоблаб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс Университети аввалроқ эълон қилган маълумотларига тузатиш киритди. Бундан аввал ушбу университет олимлари дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2 миллиондан ошди, деган хабарни тарқатган эди.

Аввалроқ университет сайтида “COVID-19 билан касалланганлар сони дунё бўйича 2 миллион кишидан ошди ва 2 миллион 19 минг 320 кишини ташкил этмоқда”, деган хабар пайдо бўлган эди. Ушбу хабар сайтда икки соат мобайнида турди. Кейин маълумотларга тузатиш киритилган. 

Ҳозиргача дунё бўйича коронавирус юқтирганлар 1 миллион 918 минг 855 кишини ташкил этади. Пандемия 119 минг 588 кишининг ёстиғини қуритган. Тузалиб чиққанлар эса, 448 минг 998 кишини ташкил этади, дейилади тузатилган маълумотда.


4 603
ЎзА