ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Хитойнинг коронавирусга қарши курашда эришган муваффақияти сири нимада?

Хитойнинг коронавирусга қарши курашда эришган муваффақияти сири нимада?

Гонконгда чиқадиган South China Morning Post газетасининг ёзишича, Хитой ҳукуматининг коронавирусга қарши курашдаги эришган муваффақиятига сабаб шуки, беморни таҳлил қилиш ва даволашга кетадиган харажатларнинг катта қисмини давлат ўз зиммасига олди. Мижоз учун коронавирусга тест топшириш тахминан 53 доллар туради, дейилади мақолада.

“Касалликни бартараф қилишда Хитой бошқа ҳукуматларга жуда муҳим сабоқни берди. Шундай экан, мижозлар тест топширишга кетадиган харажатлардан қўрқмай тиббий муассасаларга мурожаат қилиши учун, таҳлил ва даволанишга кетадиган харажатлар юкини ҳукуматлар ўз зиммасига олиши лозим”, деб ёзади мазкур нашр.

Газетанинг ёзишича, Хитой ҳукумати беморнинг нафас олиши қийинлашганда унинг қонини кислород билан тўйинтириш каби даволанишнинг қиммат усулларини ҳам қўллади. Давлатнинг беморларни даволаш, тиббиёт ходимлари ва техникаларга ажратган субсидияси миқдори 15 миллиард долларни ташкил этади.

Сўнги хабарларга қараганда, Хубэй вилоятида ўтган 24 соат ичида бирорта ҳам вирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

6 939
ЎзА