ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

Хитойнинг ҳарбий бюджети 2020 йилда 6,6 фоизга ошади

Хитойнинг ҳарбий бюджети 2020 йилда 6,6 фоизга ошади

Хитойнинг ҳарбий харажатлари 2020 йилда 6,6 фоизга оширилади ва 1,27 триллион юанни (178,8 миллиард доллар) ташкил этади, дейилади мамлакатнинг 2020 йилги буюджет лойиҳасида.

“Миллий мудофаа харажатлари 1,268 триллион юанни ташкил этади, ўтган йил билан таққослаганда ўсиш 6,6 фоиз“, дея қайд қилинган Умумхитой халқ вакиллари мажлисининг ҳар йилги сессияси очилишида эълон қилинган мазкур ҳужжатда.

Хитой ҳар йили мудофаа харажатларини ошириб бормоқда. Айни пайтда ХХР ҳарбий бюджети катталиги жиҳатидан дунёда фақат АҚШдан кейинги ўринда бормоқда. 2019 йилда мамлакатнинг ҳарбий харажатлари 7,5 фоизга ошиб, 177,6 миллиард долларга етганди. Ушбу тенденция бошқа давлатларнинг танқидига сабаб бўлмоқда. Хитой бундай танқидларга жавобан, мамлакатнинг ҳарбий харажатлари унинг иқтисодий ривожланишига мутаносиб равишда ўсаётганини таъкидлаб келади.

1 570
ЎзА