Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 17:00 Чоп этиш версияси

Хитойни асосий душмандан фақат “Яшил девор” қутқаради

Хитойни асосий душмандан фақат “Яшил девор” қутқаради
Хитой 2050 йилгача ўрмон хўжалигини ривожлантириш режасини эълон қилди. Бунга сабаб нима?

Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) Давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси “2050 йилгача ўрмон ресурсларини кўпайтириш ва ўрмон саноатини ривожлантиришни ўртача жаҳон даражасига олиб чиқиш режаси”ни тақдим қилди.

shutterstock_119641699.jpg

Бошқарма раҳбари Чжан Цзяньлуна 2050 йилгача Хитой ўрмон ресрусларининг 26,5 млрд. кубометрини ташкил этиш ҳамда ўрмон саноатини 72 фоизга ўстириш технологик жараёнлар билан боғлиқ эканини таъкидлади.

Чин ҳукумати ўрмон ресурсларини кўпайтириб, ўрмон саноатини ривожлантиришга қаттиқ бел боғлашган, десак янглишамиз. Аслида ушбу мақсадлар ортида давлатнинг энг катта душмани билан курашиш ётади.

Бугунги кунда Хитой ўрмон фонди 174,90 млн. гектарни, ёғоч заҳираси 12,456 млрд. кубометрни ташкил қилади. Хитой давлати умумий ўрмон майдони дунёда 5-ўринни ва ўрмон заҳираси бўйича 6-ўринни эгалламоқда. Гонконг, Макао ва Хитой, Тайванни қўшмаганда табиий ўрмон майдони 115,762 млн. гектарни, ёғоч захираси – 10,593 млрд. кубометрни, сунъий ўрмонзорлар – 53,257 млн. гектарни, сунъий ўрмон ёғоч захираси – 1,505 млрд. кубометрга етган. Барпо қилинган сунъий ўрмонзорлар бўйича мазкур давлат дунёда биринчи ўринда туради.

FOREIGN201707271706000435899224878.jpg

Хитойни эко-цивилизация давлатига айлантириш мақсадида, ҳукумат раҳбарлари ўрмонларни қайта тиклаш ишлари билан шуғулланмоқдалар, натижада 2020 йилгача давлатнинг 25 фоиз ер майдони ўрмон билан қопланади. Бугунги кунгача 13 млн. гектар ўрмон экилган (Бу майдон Белоруссиянинг умумий майдони билан тенг).

Хитойда 12 март – “Дарахтлар экиш куни” сифатида белгиланган. Бу кун биринчи дарахтни экиб ташаббус билан чиққан Хитойнинг етакчи сиёсатчиси Сунь Ятсен шарафига аталган. Ятсен вафотидан 60 йил ўтиб, 12 март миллий байрам сифатида нишонланиши белгилаб қўйилган.

008_420878844_c8122a3d8d_o.jpg

Ятсеннинг ташаббуси билан Хитойда “Бутун мамлакат бўйлаб ихтиёрий тарзда дарахтлар экиш компаниясини ўтказиш резолюция” қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга имзо қўйган ҳар бир 11 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахс, ҳар йили 1-3 дарахт экиши керак. Бундай инсонлар хитойда жуда кўп. Ҳар бир шахс ихтиёрий равишда имзо қўйиб, дарахт экади.

Дарахтлар экиш Хитой давлати учун жуда муҳим. Чинликлар дарахтлар орқали мамлакатнинг энг катта душмани саналадиган қумлар кўчкилари билан курашадилар.

Хитойда ўрмонларни тиклаш масалалари кучайишига 90-йилларнинг охрида Янцзы дарёсидаги қум бўрони сабаб бўлди. Мазкур табиий офат минглаб қурбонларга сабаб бўлган. Ўрмонларни кўпайтириш, қайта тиклаш масаласи ҳатто БМТнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури (UNEA2) ассамблеясининг иккинчи нашрида чуқурлаштирилган.

Ўрмон плато Хуанхэ дарёсининг юқори ва ўрта қисмининг 640 минг квадрат километрдан ортиқ майдонини эгаллайди ва улар бир неча йиллар давомида платода бўронларнинг шамоли томонидан кўчириб кетилган. Бу жойдаги тупроқлар, “ер юзида энг емирилиб келинган тупроқлар” ҳисобланади.

Гринписнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда Хитойда 98 фоиз ўрмонлар қумдан азият чекади. Бунга кўп йиллар давомида ўрмонларни кесилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Умуман, бугунги кунда Хитойнинг 4/1 қисми қум билан қопланган.

Қумга қарши бугунги кунда Хитойда яна бир буюк девор – “Уч шимолий бошпана” номли лойиҳаси асосида “Яшил девор” барпо этилмоқда. Ушбу лойҳанинг бир қисми “Ихтиёрий тарзда дарахтлар экиш компаниясини ўтказиш резолюция” тадбирлари саналади.

0_1fa051_9767fa00_orig.jpg

2050 йилга тугаллаши мўлжалланган ушбу лойиҳа доирасида “Яшил девор” Хитойнинг шимолий чўллар бўйича 4500 км. масофагача чўзилиши ҳамда ўрмон экиш майдони 405 млн. гектарни қамраши ва дунёнинг ўрмон қопламини 10-қисмини ташкил этиши керак.

Пекин ўрмончилик университетининг ходими Цао Шисюнинг маълумотларига кўра, узоқ йиллардан буён амалга оширилиб келинаётган мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этилиши мобайнида хитойликлар бир неча муаммоларга дуч келишган. Хусусан, 1949 йилдан қурғоқчиликка чалинган ерларда экилган дарахтларнинг фақат 15 фоизи кўкарган. Сунъий йўл билан кўкартирилган дарахтлар ўртача 40 йил умир кўрган. Нинся провинциясида 2000 йилда 1 млрд. терак зараркунандалар таъсиридан йўқ бўлиб кетган.

Танқидчилар сўзларига кўра, “Уч шимолий бошпана” лойиҳасининг муваффақияти фақат тўғри танланган дарахт турларини экиш билан боғлиқ.

DSC3952_DxOsm.jpg

Айрим ҳудудларда маҳаллий навлар қайта тикланмоқда. Масалан, 1980 йилларда самарасиз ҳисобланган ва йўқ қилинган чаканда (облепиха) бугунги кунда қурғоқчиликка чалинган ҳудудларда экилмоқда.

2012 йилда Жаҳон банки томонидан Хитойга 80 млн. доллар маблағ Нинся провинциясида қумларни барқарорлаштириш учун ҳар хил маҳаллий буталарни экиш учун 5 йилга ажратилган.

Минкин ҳудудининг шимолий-ғарбида кенгайиб кетаётган иккита йирик чўлда дарахтлар экиш 1980 йиллардан 10 баробарга оширилган бўлса-да, дарахтларнинг қуриши тезлашган.

2003 йилдан буён Хитой ҳукумати томонидан 450 минг нафар одам Ички Монголия номли ҳудудлардан кўчирилган.

Хуллас, хитойлик мутахассислар давлатнинг асосий душмани саналадиган қум кўчкиларидан фақат “Яшил девор” қутқаради, деган ғояни бугунги кунда ҳам илгари сурмоқда.

Фарҳод Эркинов, ЎзА
8 692