ЎзА Ўзбек

22.01.2018 10:40:04 Чоп этиш версияси

Хитойлик тадбиркор ишчиларнинг маошини ғишт билан тўлади

Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Наньчан шаҳрида ғишт заводи эгаси ишчиларнинг иш ҳақини ғишт билан тўлади. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди. 

Завод эгаси 30 ишчи-муҳожирнинг 900 минг юань иш ҳақини бермай келган. Тадбиркор билан музокаралар натижа бермагач ишчилар маҳаллий маъмуриятга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг тадбиркор қарзларини тўлаган, лекин пул ўрнига ишчиларга ғишт тарқатган.

Завод эгасининг иш ҳақини нега кечиктиргани ва ишчилар маошининг бу тарзда тўланганидан рози ё норози эканлиги маълум қилинмаган.