ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

​Хитойга “Трами” тўфони хавф солмоқда

​Хитойга “Трами” тўфони хавф солмоқда

Тинч океанида шаклланган “Трами” тўфони Хитойнинг жануби-шарқий соҳилларига яқинлашмоқда. 

ТАССнинг хабар беришича, бу ҳақда Тайван метеорология хизмати маълум қилган. 

Маълумотларга кўра, циклон марказидаги шамол тезлиги сониясига 48 метрни ташкил этмоқда. Ҳисоб-китоблар тўфон ҳафта охирида “энг кучли тўфон”га айланиб, Тайван ороллари ва Хитой соҳилларига ёпирилишини кўрсатмоқда. Синоптиклар “Трами” Япония архипелагида ҳам ноқулай об-ҳаво шароити келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

2 478
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​