ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Хитойдан Кипрга йўл олган самолёт йўналишни Москвага буриб юборди

Хитойдан Кипрга йўл олган самолёт йўналишни Москвага буриб юборди
Туркия Хитойдан Кипрга учаётган самолётга ўз ҳаво ҳудудидан ўтиш учун рухсат бермади.

Оқибатда учувчилар штурвални Москва томон буришга мажбур бўлишди. Бу ҳақда Кипр ахборот агентлиги мамлакат транспорт, коммуникация ва жамоат ишлари вазири Яннис Карусос баёнотига таяниб хабар қилган. Маълум бўлишича, ушбу самолёт орол-давлатга тиббий жиҳозлар етказиши лозим эди.

Экипаж бундай қарорга келишининг сабаби шундаки, Туркияни айланиб ўтиб манзилга етиш учун ҳаво кемасида ёнилғи етарли бўлмаган.



1 691
ЎзА