ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Хитойда содир бўлган зилзилада жабрланганлар сони 63 кишига етди

Хитойда содир бўлган зилзилада жабрланганлар сони 63 кишига етди

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда ер силкинишлари сабабли жабрланганлар сони 63 кишига етган, 2,4 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақида Нэйцзян маъмуриятига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда. 
Зилзила якшанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 06.42 да Вэйюань ҳудудида содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.
Зилзила 63 аҳоли яшаш пунктида вайронагарчиликни юзага келтирган. 10 мингдан ортиқ одам фалокат ҳудудида бўлган, уларнинг деярли барчаси у ёки бу даражада моддий зарар кўрган. 132 та бино бутунлай вайронага айланди, 161 бино эса жиддий шикастланган.

4 813
Н. Тошпўлатова, ЎзА