ЎзА Ўзбек

13.06.2019 09:27 Чоп этиш версияси

Хитойда кучли жала ёғди, қурбонлар бор

Хитойда кучли жала ёғди, қурбонлар бор

Хитой жанубида ёққан кучли ёмғир оқибатида камида 19 киши сув тошқинлари қурбони бўлди. 

“Синьхуа” хабарида жала олти шаҳарда сув тошқинларини келтириб чиқаргани маълум қилинган. Гуанси-Чжуан автоном туманидаги олти шаҳарда сув тошқинлари туфайли 12 киши ҳалок бўлган, 1300 уй-жой вайрон бўлиб, 570 минг киши жабрланган. 33,5 гектар ердаги қишлоқ хўжалик экинлари зарар кўрган. Шуандун провинциясида эса 7 киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган. 956 уй-жой вайрон бўлиб, 110 минг киши жабрланган. 

ЎзА
2 362