ЎзА Ўзбек

05.02.2020 Чоп этиш версияси

Хитойда коронавирусга чалинган беморлар соғайиб, уйга қайтмоқда

Хитойда коронавирусга чалинган беморлар соғайиб, уйга қайтмоқда

Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлигининг Хитой соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита маълумотларига таяниб тарқатган хабарига кўра, ўтган сешанба кунигача мамлакатда тарқалган янги турдаги коронавирус туфайли касалхонага тушган жами 892 киши бутунлай соғайиб уйига қайтган.

Сешанба кунининг ўзида Хубей вилоятидаги касалхоналарда ётган 262 кишига жавоб берилган.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни ҳолатига кўра, 24 минг 324 киши коронавирусни юқтиргани тасдиқланган, 490 нафар бемор офат қурбони бўлди.

7 399
ЎзА