ЎзА Ўзбек

16.02.2020 Чоп этиш версияси

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1665 кишига етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1665 кишига етди

Хитойдаги янги коронавирус қурбонлари сони 1665 кишига етди, шифо топганлар сони эса 9,419 нафарни ташкил қилмоқда. Касаллик авж олгандан буён вирус билан зарарланганлар 68 мингдан ошган.

ТАССнинг хабар беришича, бу ҳақида бугун ХХРнинг гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилган.

Шанба куни қўмита 66,4 мингдан ортиқ киши инфекция юқтирганлиги, 1523 киши қурбон бўлгани ва 8096 нафар бемор соғайганини эълон қилганди.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 158 мингдан ортиқ одам касалланганлар билан яқин алоқада бўлганлар ва улар ҳозирда шифокорлар назорати остида. Тиббий муассасаларда 11,2 мингдан ортиқ бемор оғир аҳволда қолмоқда. Хитойда, шунингдек, 8,2 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирганликда гумон қилиниб, карантинда сақланяпти.

4 147
ЎзА