ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Хитойда Эквадордан келтирилган креветкалар қутисидан COVID-19 топилди

Хитойда Эквадордан келтирилган креветкалар қутисидан COVID-19 топилди

Хитой божхона хизматчилари Эквадордан импорт қилинган музлатилган оқ Жанубий Америка креветкаларида COVID-19 вирусини аниқлашди, деб маълум қилди жума куни Хитой бош божхонаси бошқармасининг импорт қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлиги бўлими бошлиғи Би Кесин.

"Учинчи июлда Далян шаҳри божхона бошқармаси Эквадор компанияси жўнатган Жанубий Америка оқ креветкалари юкланган контейнерларни текширган. Учта қутида COVID-19 бўйича тест натижалари ижобий чиққан", - деди хитойлик мулозим матбуот анжуманида.

Худди шу куни Сямен шаҳри божхонаси иккита музлатилган Жанубий Америка креветкалари қутисида COVID-19 тестига ижобий натижа берган намуналарни аниқлаган.

Шу билан бирга, креветкаларнинг ўзида ва қутининг ички томонидан олинган намуналарда коронавирус чиқмаган.

Мутахассислар эквадорлик учта компаниянинг контейнерлари ичида COVID-19 бўлиши мумкинлиги бўйича огоҳлантириш берди.

Экспертларнинг таъкидлашича, тест натижалари маҳсулотларда вирус борлигини англатмайди, бироқ ушбу учта компанияда санитар хавфсизлигига тўлиқ амал қилинмаётгани равшан бўлди. Шу боис Хитой божхона хизмати Хитойдаги Эквадорнинг ушбу учта компаниясига қарашли корхоналаридан лицензияларни вақтинча олиб қўйишга қарор қилди ва маҳсулотларни импорт қилишни ҳам тўхтатди.

4 482
ЎзА