ЎзА Ўзбек

07.11.2018 12:40 Чоп этиш версияси

Хитойда денгиз тубидан ўтувчи метро йўли бунёд этилди

Хитойда денгиз тубидан ўтувчи метро йўли бунёд этилди

“Известия”нинг “Синьхуа“га асосланиб хабар беришича, Хитойда энг чуқур сув ости метро йўлини қуриш ишлари якунига етган.

Мазкур туннелнинг узунлиги 8,1 километр (унинг 3,49 километри сув остидан ўтган) бўлиб, денгиз орқали Циндао шаҳрининг шарқий ва ғарбий қисмини Шаньдун провинцияси билан боғлайди. 

“China Railway No.3 Engineering Group“ компанияси маълумотларига кўра, сув ости метро йўлини бунёд этиш ишлари 2015 йилнинг сентябрь ойида бошланган бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Хитойда денгиз устидан ўтган 55 километрлик кўприк фойдаланишга топширилган эди. Қурилиш ишлари 2009 йил декабрь ойида бошланган ушбу кўприк Гонконг, Макао ва Чжухай шаҳарларини Гуандун провинцияси билан боғлайди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
2 711