Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 15:22 Чоп этиш версияси

Хитойда бешинчи синф болаларига берилган масала бутун дунёда катталарни ҳайратга солди

Хитойнинг Сичуань провинциясида бешинчи синф болаларига берилган масала бутун дунёда катталарни ҳам ҳайратга солди.

Ўқувчиларга агар кемада 26 қўй ва 10 эчки бўлса, капитаннинг ёши нечадалигини аниқлаш сўралган. Хитой ОАВ болалар ушбу масалага ижодкорлик билан ёндашганини таъкидламоқда. Кимдир капитаннинг ёши ўн саккиздан кам эмас, акс ҳолда унга кемани бошқаришни топширишмаган бўларди, деб ёзган бўлса, бошқаси капитан 36 ёшда, жониворларнинг сони ҳам шунга тўғри келади, деб жавоб берган.

Хитой матбуоти тўғри жавобни эълон қилганига қарамасдан, тармоқларда унинг жавобини топиш давом этган. «Мен 42 ёшда деган бўлардим, лекин жавоб 28 (етарли амалиётга эга бўлгач юк кемалари учун лицензия олиш ёши) ёки ундан юқори дейилган ...» – дея тахмин қилган Mads Nybo Jorgensen.

Айрим фойдаланувчилар жониворларнинг умумий вазнини ўлчаш капитаннинг ёшини аниқлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. «Ҳар бир жониворнинг ўртача оғирлигини ҳисобга олганда 26 қўй ва 10 эчкининг умумий вазни 7,7 минг килограмм», – деб India Times фойдаланувчининг ҳисоб-китобини эълон қилган.

Бироқ фойдаланувчилар масаланинг тўғри жавобига яқинлашмади, улар фақат жониворларнинг умумий вазни ҳақидаги баҳс-мунозараларга киришиб кетиб, масаладан чалғиб кетишди.

Хитой мактабида аввалдан масаланинг жавоби йўқлиги, бу масала ўқувчиларнинг ижодий фикрлашини текшириш учун ўйлаб топилганини тушунтирган бўлишига қарамай, фойдаланувчилар баҳс-мунозарани давом эттирмоқда. Баъзилар эса бу каби масалаларни нафақат Хитой мактабларида, балки, бошқа давлатларда ҳам татбиқ этишни таклиф қилмоқда.

ЎзА
13 918