ЎзА Ўзбек

06.08.2018 11:18 Чоп этиш версияси

Хитой янги учар ускуналар синовини ўтказди

Хитой янги учар ускуналар синовини ўтказди

Ускуна ихтирочиларининг сўзларига кўра, уни ишлаб чиқариш ишлари 3 йил давом этган.

“Хитой аэрокосмик билимлар ва технологиялар аксиядорлик жамияти “Синкун-2” ( юлдузли осмон) юқори овоз тезлигидаги учар ускунаси синовини муваффақиятли якунлади“, дея хабар бермоқда Хитой аэрокосмик аэродинамика академияси.

Синов амалиёти жума куни Хитойнинг шимолий-ғарбий ҳудудидаги ҳарбий майдончалардан бирида ўтказилди. Қурилма ердан 30 км. баландликда 10 дақиқа давомида ҳавода муаллақ турди. Бу вақт ичида у бир қанча машқларни бажариб, белгиланган жойга қўнди.

“Ускуна ихтирочиларининг сўзларига кўра, уни ишлаб чиқариш ишлари 3 йил давом этган“, дея хабар бермоқда Риа новости сайти ўзининг хабарномасида.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
6 867