ЎзА Ўзбек

13.03.2019 17:39 Чоп этиш версияси

Хитой Венесуэлага электр энергиясини тиклаш бўйича ёрдам таклиф қилди

Хитой Венесуэлага электр энергиясини тиклаш бўйича ёрдам таклиф қилди
Сал аввал Венесуэла Президенти Николас Мадуро мамлакатдаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларга Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трампни айблаган эди. Унинг айтишича, Трамп буйруғи билан Венесуэла электр таъминотига кибер ҳужум уюштирилган.

Шундан сўнг Хитой Халқ Республикаси Венесуэладаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун ёрдам бериши мумкинлигини билдирган. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лу Канг Пекинда сўзлаган нутқида, Венесуэланинг электр таъминоти системаси кибер ҳужум натижасида узиб қўйилганлигини айтган. 

“Умид қиламизки, тез орада Венесуэла томони ушбу муаммоларнинг асл сабабини аниқлайди ва мамлакат бўйлаб электр таъминотини нормал ҳолатга келтиради. Хитой Венесуэланинг энергия тизимини тиклаши учун ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр”, деган Лу Канг 

ЎзА
1 887