ЎзА Ўзбек

17.03.2020 Чоп этиш версияси

Хитой ва Жанубий Корея музейлари яна эшикларини очмоқда

Хитой ва Жанубий Корея музейлари яна эшикларини очмоқда

Шанхайдаги ўнлаб музейлар, жумладан Хитой бадиий музейи ва Power Station of Art замонавий санъат музейи қайтадан фаолиятини бошлади, деб хабар тарқатди ARTnet.

Ушбу маданият масканлари январь ойи охирларида омма учун эшикларини ёпган эди.

Музейларга кириш олдидан барчанинг соғлиги текширилади, музей ходимларининг ҳаммаси ниқоб тақади ва тиббиёт ходимларининг вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларига амал қилади.

Қадимги Хитой санъат асарларининг энг катта коллекцияси сақланаётган Шанхай музейи бир кунда келадиганлар сонини 500 кишигача қисқартирди. Унга кириш учун олдиндан музейнинг WeChat порталида чипта буюртириш лозим. Шунингдек, музей биносининг ҳар бир қаватида карантин ҳудуди ташкил этилган.

Бундан ташқари, Edouard Malingue ҳамда санъат ва ArtCN Шанхай галереялари ҳам ишни қайта йўлга қўйди.

23 март куни Сеулдаги замонавий санъат Миллий музейи очилиши ҳақидаги хабарнинг тарқалиши коронавирус туфайли Жанубий Кореяда юзага келган аҳвол ҳам аста-секин яхшиланиб бораётганини тасдиқламоқда. Сеул бадиий музейи ва Leeum Samsung музейлари ҳозирча ёпиқ, аммо кўпчилик ушбу муассасалар ҳам яқин орада эшикларини очишига шубҳа қилмаяпти.

Куни кеча Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси вакили коронавирус юқтиришнинг энг юқори чўққиси ортда қолгани, бундан буён касалланишни қайд этиш ҳолатлари кундан-кунга камайиб бораётганини маълум қилган эди.

1 574
ЎзА